10:52 | 03.10.22

                       

Тошкент халқаро туризм ярмаркаси форумининг ялпи секцияларига рўйхатга олиш ишлари бошланди

Рўйхатга олиш ТХТЙнинг расмий сайти орқали амалга оширилади

Тошкент халқаро туризм ярмаркаси—2022 (ТХТЯ—2022) доирасида ўтказиладиган форумнинг ялпи секцияларига рўйхатга олиш ишлари бошланди.

Таъкидланишича, ҳар йили ТХТЯ бутун дунё бўйлаб туристик бизнес мутахассисларини жалб қилиш марказига айланган. Етакчи туристик ва транспорт компаниялари, авиакомпаниялар, йирик меҳмонхона ва меҳмонхона тармоқлари, дипломатик миссиялар, туризм соҳасидаги таълим муассасалари ҳар йили Тошкент шаҳрида йиғилиб, ўз хизматларини намойиш этади ва маҳаллий туризм индустрияси вакиллари билан ҳамкорлик қилади. Ўз хизматларини намойиш этишади шунинг билан бирга бошқа ташкилотларни ҳам ўрганади.

Скриншот: «Titf.uz»

Аввалроқ «O‘zExpoMarkaz» Миллий кўргазмалар мажмуасида 30 ноябрдан 2 декабргача бўлиб ўтадиган Тошкент халқаро туризм ярмаркасига ташриф буюриш учун 5 та сабаб маълум қилинганди.

Маъулмот учун, Тошкент халқаро туризм ярмаркаси – «Ипак йўлидаги туризм» (ТИТФ) Ўзбекистон ва бутун Марказий Осиё минтақаси туризм саноатидаги энг ёрқин ва йирик тадбирдир. Ярмарка 1995-йилдан бери БМТ Жаҳон туризм ташкилотининг расмий кўмагида ўтказиб келинмоқда. Ҳар йили кўргазмага бутун дунёдан туризм бизнеси мутахассислари ташриф буюради.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: