11:44 | 03.10.22

                       

Тошкентда қоидабузарликни қайд этадиган янги радар синовдан ўтказилмоқда — видео

Ҳозирда мазкур видеокамера Алишер Навоий кўчасига ўрнатилган

Ҳозирда Тошкент шаҳрининг Алишер Навоий кўчасида йўл ҳаракатини рақамлаштириш масаласи кўриб чиқилмоқда, деб хабар беради пойтахт ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати.

Кадр: Telegram

Қайд этилишича, Тошкент шаҳар ҳокимияти томонидан Австрия давлатининг Glans Gresselchaft Tashkent номли корхонаси Алишер Навоий кўчасини рақамлаштириш бўйича таклифи ўрганиляпти.

Ҳозирги вақтда ушбу корхонага тегишли интеллектуал фото видеони қайд этиш камералари томонидан йўл чизиқларига риоя қилмаслик, тезликни ошириш, уяли телефондан фойдаланиш, хавфсизлик камаридан фойдаланмаслик ва бошқа қоидабузарликларни қайд этиш имкониятига эга.

«Барча йўл ҳаракати иштирокчиларига белгиланган қоидаларга амал қилишларини тавсия қиламиз», — дейилади хабарда.

Аввалроқ Ўзбекистонда 2022 йилнинг биринчи чорагида 37 та янги фоторадар ва камералар ишга туширилгани хабар берилганди. Шунингдек, Президентнинг «Автомобиль йўлларида инсон хавфсизлигини ишончли таъминлаш ва ўлим ҳолатларини кескин камайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинганди. Қарорга билан туман ҳокимликларига ўз ҳудудларидаги йўлларда видео-фоторадар ўрнатиш ҳуқуқи берилди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: