12:01 | 03.10.22

                       

Бухорода 29 ёшли ўғил онасини пичоқлаб ўлдирди

Она-ўғил ўртасидаги келишмовчилик жанжалга айланиб кетган

Бухоро вилоятининг Ғиждувон туманида 29 ёшли ўғил 51 ёшда бўлган онасини пичоқлаб ўлдирди. Бош прокуратура мазкур ҳолатни «Bugun.uz»га тасдиқлади.

Фото: «Bugun.uz»

Таъкидланишича, қотиллик 2 октябрь куни содир бўлган. Ғиждувон туманининг «Бобур» маҳалласи Гулобод кўчасида яшовчи 29 ёшли Ҳ.Н. онаси М.О. билан ўзаро келишмовчилик оқибатда ошхона пичоғини онасига икки маротаба уриб, унинг ўлимига сабабчи бўлган.

Мазкур қотиллик муҳокамасига бағишланган йиғилишда ушбу оилада беш нафар фарзанд бўлиб, қотил ўғил учинчи фарзанд экани айтилган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми (Қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, туман прокуратураси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Наманганда хотинини хиёнат устида ушлаб олган эр унинг жазманини пичоқлаб ўлдиргани, Сурхондарёда хотини ва қайнонасини пичоқлаб ўлдирган эркакка ҳукм ўқилгани, Тошкентда 70 ёшли аёл 96 га кирган онасини пичоқлаб ўлдиргани тўғрисида хабар берилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: