13:06 | 03.10.22

                       

Андижонда хотини, қайнонаси ва қайнукасини пичоқлаган эркак иши бўйича қўшимча маълумот берилди

Маълум қилинишича, вояга етмаган йигит ҳам олган жароҳатлари оқибатида шифохонада вафот этган

Андижон вилоятининг Избоскан туманида эркак қайнонаси, рафиқаси ва қайнукасини пичоқлагани тўғрисида хабар берилганди. Вилоят прокуратураси ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берди.

Фото: «Bugun.uz»

Қайд этилишича, 12 сентябрь куни Избоскан туман «Тўрткўл» МФЙ Хотира кўчасида яшовчи фуқаро А.А. оилавий келишмовчиликлар туфайли турмуш ўртоғи Р.Ш, қайнонаси Р.М ва қайниукаси Р.Х. билан жанжаллашиб, уларга пичоқ билан тан жарохати етказган.

Оқибатда, турмуш ўртоғи Р.Ш ва қайнонаси Р.М ҳодиса жойида, қайниукаси Р.Х. шифохонада вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан 12 сентябрь куни вилоят прокуратураси томонидан фуқаро А.А га нисбатан Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) 2-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давомида А.А.га нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Жиноят ишининг дастлабки тергов ҳаракатлари вилоят прокуратураси томонидан давом эттирилмоқда.

Аввалроқ Бухорода 29 ёшли ўғил онасини пичоқлаб ўлдиргани, Фарғона вилояти Учкўприк туманида «куёв чақирди» зиёфатидаги маст ҳолда жанжал чиқарган куёвжўрани қайноға пичоқлагани, Қашқадарёда мусиқа ўқитувчиси маст ҳолда 62 ёшли эркакни пичоқлагани хабар берилганди. Шунингдек, Навоийда муқаддам 5 марта судланган эркак қўшнисини, Самарқандда эса амакиваччалардан бири иккинчисини ит сабаб пичоқлаганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: