16:02 | 03.10.22

                       

Бухорода онасини ўлдирган ўғил воқеаси бўйича янги тафсилотлар маълум қилинди

Бош прокуратура бу ҳақда «Bugun.uz»га хабар берди

Бухорода 29 ёшли ўғил онасини пичоқлаб ўлдиргани ҳақида хабар берилганди. Бош прокуратура «Bugun.uz»га воқеа бўйича қўшимча маълумотларни тақдим қилди.

Қайд этилишича, 2022 йил 28 сентябрь куни соат 19:43 ларда Бухоро вилояти Ғиждувон туманида яшовчи шахс 51 ёшли онаси билан уйига бегона эркакларни олиб келмаслик масаласида ўзаро тортишиб қолади. Жанжал пайтида айбланувчи ошхона пичоғи билан онасининг чап елка юқори кисми, кўкрак қафаси ва қўлтиқ ости соҳасига бир мартадан, жами 3 маротаба уриб, қасддан ўлдиради.

Суд тиббий экспертизанинг дастлабки маълумотига кўра, марҳуманинг ўлимига чап ўпкасини тешиб ўтиб, юрак аорта томирининг жароҳатланиши оқибатида келиб чиққан ўткир массив ички қон кетиши сабаб бўлганлиги кўрсатилган.

Ҳолат юзасидан 2022 йил 28 сентябрда туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси ( Қасддан одам ўлдириш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, айбланувчи Жиноят-процессуал кодексининг 221-моддаси (Ушлаб туриш асослари) тартибида ушланиб, эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган.

Аввалроқ Тошкентда 70 ёшли аёл 96 га кирган онасини пичоқлаб ўлдирганди. Тошкент вилоятида эса қайнона келинини пичоқлаб ўлдирган. Шунингдек, Сирдаёда эркак тоғаваччасини жойнамоз устида 10 марта пичоқлаб ўлдиргани ва Қашқадарёда 60 ёшли эркак тўртинчи хотинини пичоқлаб ўлдиргани хабар қилинганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: