20:34 | 03.10.22

                       

Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан бирга Будапештга етиб борди

Мамлакат етакчисини Венгрия иқтисодий ривожланиш вазири Мартон Надь ва бошқа расмий шахслар кутиб олди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан бирга 3 октябрь, душанба куни расмий ташриф билан Будапештга етиб борди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Маълум қилинишича, Ференц Лист номидаги халқаро аэропортда давлат раҳбарининг ташрифи муносабати билан Ўзбекистон ва Венгрия байроқлари кўтарилган, фахрий қоровул саф тортди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Шунингдек, мамлакат етакчисини Венгрия иқтисодий ривожланиш вазири Мартон Надь ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Саммитнинг асосий тадбирлари 4 октябрь, сешанба кунига мўлжалланган. Венгрия президенти Каталина Новак билан учрашув бўлиб ўтади. Сўнг Президент Шавкат Мирзиёев ва бош вазир Виктор Орбан тор доирада ва кенгайтирилган таркибда учрашув ўтказади. Якунда икки томонлама ҳужжатларнинг салмоқли тўплами имзоланиши кутилмоқда.

Фото: Президент матбуот хизмати

Президентнинг ташрифи доирасида Венгриянинг етакчи компаниялари ва молиявий тузилмалари раҳбарлари билан ҳам учрашиш кўзда тутилган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: