9:57 | 04.10.22

                       

Тошкент вилоятидаги «Максам Чирчиқ» заводида портлаш содир бўлди — видео

Воқеа жойига вилоят ФВБ раҳбари бошчилигида ходимлари жалб этилган

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида жойлашган заводда юзага келган ёнғин бўйича маълумот берди.

Фото: Telegram

Қайд этилишича, 4 октябрь куни соат 08:40 ларда Чирчиқ шаҳрида жойлашган «Максам Чирчиқ» АЖ корхонасининг Синтез цехида чақнаш содир бўлгани тўғрисида Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига хабар келиб тушган. Воқеа жойига Тошкент вилояти ФВБ раҳбари бошчилигида ходимлари ва махсус техникалар жалб этилган.

«Ҳозирда вазият оқибатлари бартараф этилмоқда. Вазият назоратга олинган», — дейилади хабарда.

Тошкент вилояти фуқаро муҳофазаси бошлиғи – вилоят ҳокими Зойир Мирзаев тегишли мутасаддиларга вазиятни зудлик билан бартараф этиш бўйича топшириқ берган.

«Мазкур вазиятни келтириб чиқарган сабаблар ва оқибатлари юзасидан қўшимча ахборот берилади», — дейилади вилоят ҳокимлиги хабарида.

Аввалроқ Фарғона нефтни қайта ишлаш заводида ишловчи аёл устига бензин сепиб, ёқиб юборгани, Тошкент механика заводида ёнғин содир бўлгани тўғрисида хабар берилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: