12:44 | 04.10.22

                       

Тошкентдан Самарқандга қатновчи «Афросиёб» поезди Даштободда ҳам тўхтаб ўтишни бошлайди

Бекатда тезюрар поезд йўловчилари учун чиптахона ва кутиш зали ташкил этилади

Йўловчиларга қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида 17-октабрдан «Афросиёб» поезди яна бир бекатда тўхтаб ўтишни бошлайди. Бу ҳақда «Ўзтемирйўлйўловчи» матбуот хизмати хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Қайд этилишича, Тошкент — Самарқанд—Тошкент йўналишидаги юқори тезликда ҳаракатланувчи «Афросиёб» электропоезди Даштобод бекатида тўхтаб ўтади. Шу мақсадда, Даштобод бекатида чиптахона ва кутиш зали ташкиллаштирилади.

Ҳаракат жадвали қуйидагича:

  • 764-сонли поезд Тошкент 8:25 — Даштобод 9:32-09:34 — Самарқанд 10:38;
  • 763-сонли поезд Самарқанд 16:11 — Даштобод 17:14-17:16 — Тошкент 18:25.

Эслатиб ўтамиз, 7 майдан бошлаб Тошкент–Қарши–Тошкент йўналишида ҳаракатланувчи «Афросиёб» поездларининг шанба ва якшанба кунлари амалга ошириладиган қатновлари тўхтатилганди. Шунингдек, июль ойида Ўзбекистон Испаниядан яна 4 та тезюрар электропоезд сотиб олиши маълум бўлганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: