15:36 | 04.10.22

                       

Украина Владимир Путин билан музокаралар ўтказишдан расман бош тортди

Зеленский бу борадаги тегишли фармонни имзолаган

Украина президенти Владимир Зеленский Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгашининг 30 сентябрдаги қарорларини кучга киритиш ҳақидаги фармонни имзолади. Ҳужжатда Киев Россия президенти Владимир Путин экан, музокаралар ўтказиш имконсизлиги қайд этилган, деб хабар беради «Коммерсантъ».

Шунингдек, Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгашининг Украинани НАТОга тезлаштирилган тарзда аъзоликка қабул қилиш аризаси бўйича қарори маъқулланган.

Зеленский олдинроқ Россия ДХР, ЛХР, Запороже ва Херсон вилоятларини ўз таркибига қўшиб олиш бўйича референдумларни ўтказса, музокаралар ўтказиш имконияти йўққа чиқишидан огоҳлантирган эди. Референдумлар 23-27 сентябрь кунлари бўлиб ўтди. 30 cентябрь куни Путин Украинанинг тўрт вилояти Россия таркибига қўшилиши ҳақидаги келишувни имзолаганидан сўнг Зеленский мурожаат билан чиққанди. Украина раҳбарининг айтишича, Киев НАТОга тезлаштирилган альянсга кириш учун ариза берган.

Шу билан бирга, Россия Конституциявий суди Украина ҳудудларининг мамлакат таркибига қўшиб олинишини қонуний деб тан олган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: