17:06 | 04.10.22

                       

Ўзбекистонда ягона мактаб формасини жорий этиш талаби бекор қилинди

Бу ҳақда ҳукуматнинг махсус қарори қабул қилинди

Ўзбекистондаги умумий ўрта таълим муассасаларида ягона мактаб формасини жорий этиш талаби бекор қилинди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Қайд этилишича, Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 3 октябрдаги 558-сонли қарори билан 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб давлат умумий ўрта таълим муассасаларида ўқувчилар учун тасдиқланган шакллардаги ягона мактаб формасини жорий этиш талаби расман бекор қилинди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда ўқувчилар учун ягона мактаб формаси намойиш қилингани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Ўзбекистонда 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб ўқувчилар учун ҳукумат қарори билан тасдиқланган мактаб формаси тўлиқ жорий этилиши ҳақида хабар берилган. 10 августдан ҳар бир туман (шаҳар)да мактаб формаси ишлаб чиқувчиларнинг савдо шохобчалари ташкил этилади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: