18:19 | 04.10.22

                       

Чирчиқдаги завод портлаши оқибатида жароҳатланган ходимлар аҳволи маълум бўлди

Улар айни пайтда Чирчиқ шаҳридаги шифохонада муолажа олмоқда

Тошкент вилоятидаги «Максам Чирчиқ» заводида 4 октябрь, сешанба куни эрталаб портлаш содир бўлгани тўғрисида хабар берилганди. Чақнаш оқибатида жароҳатланган ишчи-ходимлар ҳолидан хабар олинди.

Фото: «Bugun.uz»

Эслатиб ўтамиз, заводнинг икки нафар ходими жароҳатланган. Улар айни пайтда Чирчиқ шаҳридаги шифохонада муолажа олмоқда.

Аввалроқ бош вазир ўринбосари Жўрабек Миразамаҳмудов, фавқулодда вазиятлар вазири Абдулла Қўлдошев, ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Шуҳратжон Собиров, Тошкент вилояти ва Чирчиқ шаҳар ҳокимликлари, мутасадди вазирлик ва идораларнинг масъул раҳбарлари ҳамда ходимлари томонидан зудлик билан воқеа жойига чиққан ҳолда чақнаш оқибатларини бартараф этиш ишлари ташкил этилгани ҳақида хабар берилганди.

Чақнаш сабабларини ўрганиш ҳамда келгусида бундай ҳолатларнинг такрорланишига йўл қўймаслик юзасидан зарур чора-тадбирларни белгилаш мақсадида, Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан бош вазири ўринбосари Жўрабек Миразамаҳмудов раҳбарлигида Ҳукумат комиссияси тузилиб, белгиланган ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Фарғона нефтни қайта ишлаш заводида ишловчи аёл устига бензин сепиб, ёқиб юборгани, Тошкент механика заводида ёнғин содир бўлгани тўғрисида хабар берилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: