10:38 | 06.10.22

                       

Тошкентда дарахтларга яна зарар етказилаётгани аниқланди

Қурилиш бўлаётган ҳудудда дарахтлар илдизига жиддий шикаст етказилгани айтилмоқда

Тошкент шаҳрида амалга оширилаётган қурилиш ишларида дарахтларнинг илдизларига жиддий зарар етказилмоқда, деб хабар беради Telegram’даги «Ekologuz» канали.

Фото: Telegram / «Ekologuz»

Маълумотларга кўра, қурилиш Чилонзор туманидаги Новза метрони ёнида амалга оширилмоқда. Тегишли ташкилотлардан ҳолат юзасидан муносабат сўралган.

Таъкидланишича, сундай ҳолатлардан бири Чилонзор 8-мавзе, «Нафосат» маҳалласи Қатортол кўчасида ҳам кузатилган.

Аввалроқ Тошкентдаги серк фавворалари олдида дарахт туваги билан экиб кетилгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Тошкент вилоятида дарахтлар таги бетонлаб ташлангани аниқлангани, Бухородаги далада дарахтлар қўпориб ташланаётганига муносабат билдирилгани маълум қилинди. Куни кеча «Янги Ўзбекистон» боғи олдидаги 500 дан ортиқ дарахтлар ёқиб юборилгани маълум бўлган эди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: