12:54 | 06.10.22

                       

Павел Дуров хакерлар WhatsApp орқали телефонларга киришидан огоҳлантирди

Telegram асосчисининг айтишича, мессенжер хавфсизлик тизимида муаммолар мавжуд

Telegram асосчиси Павел Дуров WhatsApp мессенжери ўрнатилган барча телефонлар дастурнинг охирги янгиланишидан кейин хакерлар ҳужумига учраши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.

Фото: Getty Images

Унинг сўзларига кўра, хакерлар мессенжер хавфсизлик тизимидаги муаммолар сабаб WhatsApp фойдаланувчиларининг телефонида маълумотларни тўлиқ қўлга киритиши мумкин.

«Хакер телефониздан фойдаланиш ҳуқуқини қўлга киритиши учун сизга шунчаки зарарли видео юбориши ёки WhatsApp орқали видеоқўнғироқ бошлаши керак холос», — деб ёзади Дуров.

Дуровнинг эслатишича, хавфсизлик борасидаги бу каби муаммолар 2017 йилдан бошлар ҳар йили аниқланмоқда, 2016 йилгача эса мессенжернинг умуман шифрлаш тизими бўлмаган.

«Ҳар йили WhatsApp’нинг барча фойдаланувчилар қурилмаларини хавф остига қўядиган қандайдир муаммосидан хабар топяпмиз. Бу уларнинг хавфсизлик тизимида янги ўпирилиш борлигини англатади. Бундан муаммолар тасодифан бўлиши қийин — улар бекдорлар томонидан қолдирилган… Шунинг учун ҳам WhatsApp’ни бир неча йил олдин ўз қурилмамдан ўчириб ташлаганман. Унинг ўрнатилиши телефонингизга кириш учун эшик яратади», — дея қўшимча қилади Дуров.

Аввалроқ Павел Дуров Telegram’да пулли обуна ишга тушишини эълон қилгани, Дуров Telegram нима учун коронавирус ҳақидаги сохта хабарларни блокламаслиги, инвесторларДуровдан етказилган зарарни қоплашни талаб қилгани тўғрисида хабар берилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: