17:35 | 06.10.22

                       

Сирдарёда пахта майдонлари қисқартирилиб, бу ерлар аҳолига берилади

Шунингдек, қисқариш ўрни ҳосилдорликни 2-3 баравар ошириш ҳисобидан қопланади

Сайхунобод туманида Сирдарё вилоятини иқтисодий-ижтимоий ривожлантириш чора-тадбирлари бўйича йиғилиш ўтказилди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент матбуот хизматининг хабар беришича, унда асосий эътибор иш жойларини кўпайтириш, тадбиркорликни ривожлантириш ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш масалаларига қаратилди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Қайд эитлишича, Сирдарё вилоятида 35 минг нафар ишсиз, 42 минг нафар чет элга ишга кетганлар бор. Меҳнат бозорига кириб келаётган ёшларни ҳам ҳисобга олиб, 100 минг иш ўрни яратиш зарур. Бунинг учун пахта майдонлари қисқартирилиб, бу ерлар аҳолига бўлиб берилиши қайд этилди.

Бироқ бу қисқариш ўрнини ҳосилдорликни 2-3 баравар ошириш ҳисобидан қоплаш, Пахтачилик кенгаши ва олимлар билан ишлаш зарурлиги таъкидланди.

Шунингдек, озиқ-овқат етиштирувчи деҳқонларнинг кредити учун қўшимча 300 миллиард сўм ажратилмоқда. Энди деҳқонлар 150 миллион сўмгача гаровсиз кредит олади. Булар келгуси йилда Сирдарё аҳолиси учун 45 минг иш ўрни яратишга замин бўлади.

Аввалроқ Президент Сирдарёдаги фермер хўжаликларини кўздан кечиргани ҳақида хабар берилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: