15:42 | 07.10.22
Президентни Ленинград вилояти губернатори Александр Дрозденко ва бошқа расмийлар кутиб олган
Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрига етиб борди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, «Пулково» халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Ленинград вилояти губернатори Александр Дрозденко, Санкт-Петербург шаҳри губернатори Александр Беглов ва бошқа расмий шахслар кутиб олган.
Эслатиб ўтамиз, 7 октябрь куни Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигининг норасмий саммити бўлиб ўтади.
Аввалроқ Шавкат Мирзиёев МДҲга аъзо давлатлар раҳбарларининг норасмий саммитида иштирок этиш учун Санкт-Петербургга жўнаб кетгани ҳақида хабар берилганди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: