9:02 | 08.10.22

                       

Тошкентда Беруний кўчасининг бир қисми тўрт кунга ёпилди

Бу йўл таъмирлаш ишлари сабабли амалга оширилмоқда

Тошкент шаҳридаги Беруний шоҳ кўчасининг бир қисми 12 октябргача қисман ёпилди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Қайд этилишича, йўл таъмирлаш ишлари сабабли 8 октябрь соат 09:00 дан 12 октябрь соат 00:00 гача Беруний шоҳ кўчасининг Самарқанд дарвоза ва Навоий шоҳ кўчалари билан кесишмасидан Лайлитўғон ҳамда Сиқичмон кўчалари билан кесишмасигача бўлган оралиғидаги қисми — икки томонлама йўл қисман ёпилди.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги ноқулайликлар учун узр сўрайди.

Аввалроқ Тошкент шаҳрининг айрим кўчалари «Велосипед куни» акцияси муносабати билан вақтинча ёпилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: