10:02 | 08.10.22

                       

Россияда Ўзбекистон фуқаролари иштирокида жанжал содир бўлди — видео

Ўзаро келишмовчилик жараёнида ўқотар қурол ҳам ишлатилган

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Россияда Ўзбекистон фуқаролари иштирокида жанжал юз бергани айтилган хабарлар юзасидан маълумот берди.

Кадр: Telegram

Ижтимоий тармоқларда Россиядаги меҳнат мигрантлари ўртасида муштлашув юз бергани, унда Ўзбекистон фуқаролари ҳам иштирок этгани тасвирланган видео тарқалди.

Дастлабки маълумотларга кўра, Санкт-Петербург шаҳри жанубида бир нечта эркак киши ўртасида келишмовчилик оқибатида жанжал келиб чиққан. Шунингдек, ўзаро тўқнашув жараёнида ўқотар қуроли ҳам ишлатилган.

Ушбу жанжал оқибатида 28 ёшли Ўзбекистон фуқароси Д.А. жароҳат билан шаҳар шифохонасига ётқизилган. Ҳозирги вақтда унинг ҳолати яхши.

Россия ОАВларининг ёзишича, ўзбекистонлик йигит бошидан жароҳат олган, гумонланувчи сифатида уч киши — Туркманистон, Арманистон ва Ўзбекистон фуқаролари қўлга олинган. Ҳодиса юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Москвада ўзбекистонлик йигит икки аёлни ёнғиндан қутқаргани, Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси ватандошларни огоҳлантиргани, Россияда ўзбекистонлик наркодилер 10 йилга қамалгани тўғрисида хабар берилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: