12:07 | 08.10.22

                       

Қрим кўпригида юк автомобили портлатилгани маълум қилинди

Портлаш темирйўл таркибидаги ёнилғи ортилган цистерналарнинг ёнишига сабаб бўлган

Россия Миллий аксилтеррор қўмитаси (МАҚ) Қрим кўпригининг икки автомобиль оралиқ қисмининг қисман қулаши ва поезднинг ёнилғи цистерналарининг ёнишига юк машинасининг портлаши сабаб бўлганини маълум қилди. Бу ҳақда «Коммерсантъ» хабар берди.

Фото: Twitter

«Бугун соат 06:07 да Қрим кўпригининг Таман яримороли томонидаги автомобиль йўли қисмида юк машинаси портлаб, Қрим яримороли йўналишида ҳаракатланаётган темирйўл таркибидаги еттита ёнилғи цистернасининг ёнишини юзага келтирди. Кўприкнинг иккита автомобиль тирагичлари оралиғи қисман қулаб тушган», дейилади МАҚ хабарида.

Таъкидланишича, кўприк аркасига зарар етмаган. Ҳозирда портлаш жойида сабабларни аниқлаш бўйича мутахассислар иш олиб бормоқда.

Аввалроқ портлаш сабаб Қрим кўприги бўйлаб ҳаракат тўхтатилгани маълум қилинганди. «Росморречфлот» матбуот хизмати эса Керч бўғози орқали кемалар ҳаракати тўхтатилмаганини билдирган.

Бундан олдин Запорожьедаги турар жой биноларига уюштирилган ракета ҳужумида 11 киши ҳалок бўлгани, Запорожьеда автоколоннанинг ўққа тутилиши оқибатида ҳалок бўлганлар 30 кишига етгани тўғрисида хабар берилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: