17:11 | 08.10.22

                       

Қамчиқ довонида Mercedes-Benz юк машинаси ағдарилиб кетди — видео

ЙПХ ва ФВВ қутқарувчилари ҳодиса жойига жалб этилган

ИИВ ЙҲХХ Қамчиқ довонида юк машинаси билан содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан маълумот берди.

Фото: ИИВ ЙҲХХ ахборот хизмати

Қайд этилишича, 8 октябрь куни соат 10:45 ларда Тошкент вилояти ҳудудидан ўтувчи А-373 Тошкент—Ўш автомобиль йўлининг 198-километрида Mercedes-Benz русумли юк автомобилида ҳаракатланаётган ҳайдовчи бошқарувни йўқотиши оқибатида транспорт воситаси йўлнинг ўнг томонига ағдарилган.

Воқеа жойига зудлик билан ЙПХ ҳамда ФВВнинг Қамчиқ қутқарув гуруҳи ходимлари етиб келган. Ҳайдовчига биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилиб, ҳодиса оқибатлари бартараф қилинган.

Ҳозирда ушбу ЙТҲ юзасидан қўшимча суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Қамчиқ довонида юк автомобили ёниб кетгани, Қамчиқда бир нечта машиналар иштирокидаги йирик ЙТҲда 3 киши ҳалок бўлгани, Қамчиқда Nexia тўхтаб турган Isuzu’га урилгани тўғрисида хабар берилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: