20:09 | 08.10.22

                       

Тошкентдаги Ғафур Ғулом боғида дарахт кесиб ташланди

Чилонзор тумани экология бўлими инспекторлари ҳолатни жойига чиқиб ўргангани маълум қилинди

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳри Чилонзор тумани ҳудудига қарашли Ғафур Ғулом номидаги боғда дарахт кесилгани тасвирланган хабарлар тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан пойтахт Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ахборот хизмати муносабат билдирди.

Фото: Тошкент шаҳар Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ахборот хизмати

Маълум қилинишича, туман экология бўлими давлат инспекторлари ҳамда боғ масъуллари иштирокида ҳолат жойига чиқиб ўрганилган. Ўрганишлар натижасида юқорида кўрсатиб ўтилган манзилдаги дарахт табиий омиллар таъсирида касалланиб, қуриб қолгани аниқланган.

Фото: Тошкент шаҳар Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ахборот хизмати

Шунингдек, тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, мазкур дарахт бундан икки ой муқаддам кесилгани айтилди.

Фото: Тошкент шаҳар Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ахборот хизмати

Аввалроқ Тошкент вилоятида дарахтлар таги бетонлаб ташлангани аниқлангани, Бухородаги далада дарахтлар қўпориб ташланаётганига муносабат билдирилгани тўғрисида хабар берилганди. Шунингдек, Тошкентда кесилган 58 туп дарахт иши бўйича 3 киши ушланган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: