22:37 | 11.10.22

                       

Курскдаги ўзбекистонлик талабалар Украинадаги можаро фонида Мирзиёевга мурожаат қилди — видео

Ташқи ишлар вазирлиги ҳолатга муносабат билдирди

Ижтимоий тармоқларда Россиянинг Курск вилоятида ўқиётган ўзбекистонлик талабалар Украинага чегарадош ҳудудларда тобора хавф ортиб бораётгани сабаб Президентга мурожаат билан чиққани видеоси тарқалди. Ташқи ишлар вазирлиги ҳолатга муносабат билдирди.

Маълум қилинишича, Ўзбекистон элчихонаси дипломатлари вазиятни ўрганиш ва мавжуд муаммоларни ҳал қилиш мақсадида Курск вилоятига жўнаб кетган.

«Натижалар тўғрисида қўшимча хабар берамиз», дейилади хабарда.

Аввалроқ Ўзбекистоннинг Украинадаги элчихонаси мамлакат фуқароларига мурожаат йўллаб, у ерни тарк этишни сўраганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: