15:54 | 12.10.22

                       

Байден G20 саммитида Путин билан учрашувдан маъно кўрмаётганини айтди

Америка етакчиси Путинни «ҳарбий жиноят содир этди» деб ҳисобламоқда

АҚШ президенти Жо Байден Владимир Путин беқарорлаштирувчи таъсирга эга эканини, бироқ Россия етакчиси Украинада ядровий қуролдан фойдаланишига шубҳа билдиришини маълум қилди, деб хабар беради CNN.

Фото: «РИА Новости»

Америка президенти Индонезияда ўтказиладиган G20 саммитида Путин билан учрашишдан маъно кўрмаётгани, бироқ Россияда ҳибсга олинган АҚШ фуқароларини муҳокама қилишга тайёрлигини айтган.

«Қаранг, у жуда кескин ҳаракат қилди. У ҳарбий жиноят содир этди деб ўйлайман. Шу сабабли у билан учрашувдан маъно кўрмаяпман», — дейди Байден.

Америка етакчисининг қўшимча қилишича, у Россия таркибига қўшилган янги ҳудудлар устидан назоратни сақлаб қолишни муҳокама этмайди. Шу билан бирга, Байденнинг таъкидлашича, россиялик ҳамкасби Россияда суд қилинган баскетболчи Бриттни Грайнер тақдирини муҳокама қилишни истаса, у музокараларга очиқ.

АҚШ президенти «дунёдаги энг дирик ядровий державалардан бирининг етакчиси тактик ядровий қуролни Украинада қўллаши мумкинлигини» масъулятсизлик деб атаган. «У бундай ишни амалга оширади деб ўйламайман», — дея таъкидлаган Байден.

У агарда Россия президенти ўзининг ядровий таҳдидларини амалга оширса, АҚШдан жавоб қандай бўлиши тўғрисидаги саволга батафсил жавоб беришни истамаган. Аммо Байденнинг қайд этишича, Пентагон мазкур сценарий бўйича ҳаракатлар режасини тайёрлаб қўйган.

Аввалроқ Россия президенти Владимир Путин ҳамда Украина раҳбари Владимир Зеленский ноябрь ойида Индонезияда ўтказиладиган G20 саммитида иштирок этишга розилик билдиргани тўғрисида хабар берилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: