17:45 | 12.10.22

                       

Кремль Россияда сафарбарликнинг «иккинчи тўлқини» бошланганини рад этди

Аввалроқ Ростов ва Курскда қайта сафарбарлик бошланганди

Кремль Россияда иккинчи сафарбарлик тўлқини бошланганини рад этди. Бу ҳақдаги аудиоматериал «Маяк» радиоси томонидан эфирга узатилди, деб ёзади «Меduzа»

«Янги тўлқин йўқ. Ва бу эрда ҳар бир губернатор билан улар нимани назарда тутаётганини аниқлаб олиш керак », — деган Песков.

2022 йилнинг 11 октябрь куни Ростов ва Курск вилоятлари ҳокимияти сафарбарликнинг янги босқичи бошланганини эълон қилганди. Аввалроқ Санкт-Петербургдаги Инсон ҳуқуқлари бўйича комиссар Светлана Агапитова ҳам сафарбарликнинг биринчи босқичи 10 октябрда якунланиши кераклигини айтганди, деб хабар берган «Ротунда».

Сентябрь ойида «Дождь» телеканали Россияда сафарбарлик уч босқичда – 26 сентябрдан 10 октябргача, 11 октябрдан 25 октябргача ва 26 октябрдан 10 ноябргача бўлиб ўтиши ҳақида хабар берганди.

Аввалроқ Россияда сафарбарликка чақирилганлар сони 200 мингдан ошгани маълум қилинганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: