16:09 | 12.10.22

                       

Шавкат Мирзиёев Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг таклифига биноан Қозоғистонга жўнаб кетди

Президент МДҲ давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисларида иштирок этади

Шавкат Мирзиёев Қозоғистон президентининг таклифига биноан 12 октябрь куни Остона шаҳрига жўнаб кетди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Қайд этилишича, Президент у ерда Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш ҳамда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисларида иштирок этади. Ушбу саммитлар доирасида ҳамкор мамлакатлар делегациялари раҳбарлари билан икки томонлама учрашувлар ўтказиш ҳам режалаштирилган.

Шавкат Мирзиёев Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлиси ҳамда «Марказий Осиё — Россия» саммитида иштирок этиш учун Қозоғистонга бориши ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Президент Санкт-Петербургда МДҲ норасмий саммитида иштирок этгани ҳақида хабар берилганди.  Шавкат Мирзиёев Россия президенти Владимир Путинни 70 йиллик юбилейи муносабати билан «Олий Даражали Дўстлик» ордени билан мукофотланганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: