17:17 | 12.10.22

                       

Москвада Ўзбекистон фуқаросига сафарбарликка чақирув қоғози келди

Унинг Россияда яшаш учун рухсатномаси ҳам, фуқаролиги ҳам бўлмаган

Россиянинг Москва шаҳрида яшайдиган Ўзбекистон фуқаросига урушга сафарбарлик чақирув қоғози келди. Бу ҳақда Telegram’даги «Астра» каналида хабар берилди.

«Мен Москвада яшайман, лекин ҳеч қачон Россия Федерацияси фуқароси бўлмаганман. Шунга кўра, мен ҳеч қандай ҳарбий рўйхатга тура олмайман. Мен аллақачон Ўзбекистон элчихонасига мурожаат қилганман, улар менга келиб ариза ёзишимни айтишди, шунингдек, кун тартибидаги ҳеч қаерга бормаслигим ҳақида огоҳлантиришди», — деган Сирож Набиев

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон фуқароси Украинадаги урушга ёлланма аскар сифатида боргани айтилганди. Шунингдек, Россияда ўзбек диаспораси раҳбари ватандошларини Украинадаги урушга жалб қилаётгани хабар қилинганди. Ўз навбатида Бош прокуратура ҳам ўзбекистонликларнинг чет давлатлар ҳарбийлашган тузилмаларига ёлланиши жавобгарликка сабаб бўлиши мумкинлигидан огоҳлантирган.

 

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: