18:08 | 12.10.22

                       

Шавкат Мирзиёев Остона шаҳрига етиб борди

Президендни Қозоғистон Бош вазири Алихон Смиалов кутиб олди

Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Президенти Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг таклифига биноан амалий ташриф билан Остона шаҳрига етиб келди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

 

Давлат раҳбарини аэропортда Қозоғистон Бош вазири Алихон Смаилов кутиб олган. Ташриф доирасида Ўзбекистон Президенти ҳамкор мамлакатлар делегациялари раҳбарлари билан икки томонлама учрашувлар ва кўп томонлама музокаралар ҳам ўтказиши режалаштирилган.

Аввалроқ Шавкат Мирзиёев МДҲ давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисларида иштирок этиши ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Президент Остонадаги «мулоқот форуми»да нутқ сўзлаши айтилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: