12:27 | 14.10.22

                       

Самарқандда Lacetti ЙТҲга учраши оқибатида беш киши ҳалок бўлди

Ҳайдовчи бошқарувни йўқотиб, йўлни ажратиб турувчи металл тўсиққа урилган

Самарқанд шаҳрининг «Зарафшон» маҳалласида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида беш киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов «Bugun.uz» маълум қилди.

Қайд этилишича, 13 октябрь куни соат 19:00 М-37А айланма автомобиль йўлининг 37-километрида фуқаро 30 ёшли Ж.Муротов бошқарувида бўлган Lacetti русумли автомашинасида Тошкент—Бухоро йўналиши бўйича ҳаракатланаётиб, автомашина бошқарувини йўқотган ва йўлнинг қарама-қарши йўналишларини ажратиб турган металл тўсиққа тўқнашган.

Оқибатда ҳайдовчи Ж.Муротов, йўловчилар 25 ёшли Ё.Умаров, 41 ёшли Р.Эргашева, 44 ёшли А.Усмонова ва 34 ёшли М.Ғойибова тан жароҳатлари олиб, воқеа жойида вафот этган.

Ҳолат юзасидан вилоят ИИБ томонидан мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Аввалроқ Жиззахда ички ишлар ходими ЙТҲга учраб ҳалок бўлганди. Шунингдек, ЙТҲга учраган «Уммон» аъзоси Зоҳид реанимация экани, Тошкента тўртта автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлгани, Фарғонадаги ЙТҲда икки киши ҳалок бўлгани тўғрисида хабар берилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: