16:37 | 14.10.22

                       

Ўзбекистондаги ОТМлар Украинада ўқиётган 200 нафар ҳиндистонлик талабани қабул қилди

Улар мутахассислиги бўйича тиббиёт олийгоҳларига жойлаштирилган

Ўзбекистондаги тиббиёт олийгоҳлари Украинада таҳсил олаётган 200 нафар ҳиндистонлик талабани қабул қилди. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.

Қайд этилишича, уларга шифокор ва тиббиёт бакалаври дипломлари билан иккита тиббий дастурда ўқиш таклиф қилинган.

Ҳиндистондаги Ўзбекистон элчиси Дилшод Аҳатов талабалар қабул қилинганлиги ҳақида маълум қилган. Дипломатик ваколатхонанинг пресс-релизига кўра, талабалар Ўзбекистондаги давлат тиббиёт университетлари, жумладан, Бухоро давлат тиббиёт институти ва Тошкент тиббиёт академияси томонидан ўтказилган синовлардан муваффақиятли ўтган.

Шунингдек, 2022 йил бошида Қозоғистон расмийлари Украинада таҳсил олаётган ҳинд тиббиёт талабаларини мамлакат қабул қилишга тайёр эканлигини билдирганди. Республика Cоғлиқни сақлаш вазири Азҳар Гиниятнинг сўзларига кўра, Қозоғистондаги тиббиёт университетлари Ҳиндистонга ёрдам беришга ва Украинадан 200 нафар талабани ўқишга қабул қилишга тайёр.

Аввалроқ Курскдаги ўзбекистонлик талабалар Украинадаги можаро фонида Шавкат Мирзиёевга мурожаат қилганди. Шунингдек, Ўзбекистоннинг Украинадаги элчихонаси мамлакат фуқароларига мурожаат йўллаб, у ерни тарк этишни сўраганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: