17:54 | 14.10.22

                       

Қорақалпоғистондаги тартибсизликларда гумон қилинган 38 киши озод қилинди

Улар Жўқорғи Kенгес раиси ва депутатлар кафиллиги асосида оиласи бағрига қайтарилган

Қорақалпоғистондаги тартибсизликларда гумон қилинган 38 киши озод қилинди. Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) хабар берди.

Фото: Жўқорғи Kенгес матбуот хизмати

Қайд этилишича, республика Жўқорғи Кенгеси раиси илтимоси, депутатлар кафиллиги ва инсонийлик принспи тамойиллари асосида июль ойида юзага келган тартибсизликларда гумонланган Қораўзак, Нукус, Чимбой, Кегайли, Хўжайли, Шуманай ва Қанликўл туманларидан 38 нафар фуқаро оиласи бағрига қайтарилган.

Фото: Жўқорғи Kенгес матбуот хизмати

Тартибсизликларда қатнашганликда гумонланиб, олиб кетилган шахсларнинг қилмишига пушаймонлиги, оила аъзолари томонидан берилган мурожаатлари ўрганилиши, оилада ёлғиз боқувчи эканлиги ва вояга етмаган фарзандлари борлиги ҳисобга олиниб 14 октябрь куни озодликка чиқарилган.

Фото: Жўқорғи Kенгес матбуот хизмати

Аввалроқ Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида фавқулодда ҳолатнинг амал қилишини муддатидан аввал тугатиш тўғрисидаги фармонни имзолаганди. Шунингдек, Ўзбекистон Миллий тикланиш демократик партияси раиси Алишер Қодиров Қорақалпоғистондаги тартибсизликларда қатнашган минглаб фуқаролар айбсизлиги учун эмас, яхши ният намойиши сифатида озодликка чиқарилганини маълум қилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: