14:12 | 15.10.22

                       

Тошкентнинг айрим кўчалари 16 октябрь куни вақтинча ёпилади — харита

Бунга пойтахтда марафон ўтказилиши сабаб бўлмоқда

Тошкент шаҳрининг айрим кўчалари 16 октябрь куни бир неча соатга ёпилади. Бу ҳақда пойтахт ИИББ ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати

Қайд этилишича, 16 октябрь куни Tashkent Global Forum ташкилоти бошчилигида 3 километрга югуриш Business Run марафони ўтказилади. Шу муносабат билан соат 06:00 дан соат 11:00 гача бир нечта кўчалар ёпилади:

  • Ислом Каримов кўчасидан — Афросиёб кўчаси бўйлаб Шароф Рашидов кўчасигача;
  • Афросиёб кўчасидан — Шароф Рашидов кўчаси бўйлаб Ислом Каримов кўчасигача;
  • Шароф Рашидов кўчасидан — Ислом Каримов кўчаси бўйлаб Афросиёб кўчасигача.

Идора ҳайдовчилардан айланма йўллардан фойдаланишларини тавсия қилиб, ноқулайликлар учун узр сўраган.

Аввалроқ Тошкент шаҳрининг айрим кўчалари «Велосипед куни» акцияси муносабати билан вақтинча ёпилиши тўғрисида хабар берилганди. Шунингдек, Чилонзор туманининг айрим кўчалари ҳам июнда вақтинча ёпилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: