20:21 | 17.10.22

                       

Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида ҳафта ўрталарида ёғингарчилик кузатилади

«Ўзгидромет» об-ҳаво маълумотларини эълон қилди

Ўзбекистонда 19-22 октябрь кунлари кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди. Бу ҳақда «Ўзгидромет» хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат 19 октябрда кечаси 0-5 даража илиқ, баъзи жойларда 2 даража совуққача, кундузи 13-18 даража илиқ, 20 октябрда кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 17-22 даража илиқ, 21 октябрда кечаси 3-8 даража илиқ, кундузи 20-25 даража илиқ, 22 октябрда кечаси 5-10 даража илиқ, кундузи 18-23 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 19 октябрда баъзи жойларда ёмғир ёғади, 20-22 октябрда ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 19-21 октябрда 3-8 даража илиқ, 22 октябрда 5-10 даража илиқ, кундузи 19 октябрда 13-18 даража илиқ, 20-22 октябрда 20-25 даражагача кўтарилади, Навоий вилоятининг шимолида 19 октябрда кечаси 0-5 даража илиқ, баъзи жойларда 2 даража совуққача, кундузи 13-18 даража илиқ, 20 октябрда кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 17-22 даража илиқ бўлади. 21 октябрда кечаси 3-8 даража илиқ, кундузи 20-25 даража илиқ, 22 октябрда кечаси 5-10 даража илиқ, кундузи 18-23 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 19 октябрда баъзи жойларда ёмғир ёғади, 20-22 октябрда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат 19 октябрда кечаси 3-8 даража илиқ, кундузи 13-18 даража илиқ, 20-22 октябрда кечаси 3-8 даража илиқ, кундузи 17-22 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 19 октябрда баъзи жойларда ёмғир ёғади, 20-22 октябрда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат 19 октябрда кечаси 7-12 даража илиқ, кундузи 17-22 даража илиқ, 20 октябрда кечаси 5-10 даража илиқ, кундузи 20-25 даража илиқ, 21-22 октябрда кечаси 5-10 даража илиқ, кундузи 22-27 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 19 октябрда баъзи жойларда ёмғир ёғади, 20-22 октябрда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8 даража илиқ, кундузи 19 октябрда 13-18 даража илиқ, 20-22 октябрда 15-20 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, 19 октябрда вақти-вақти билан ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлиши, баланд тоғларда ёққан ёмғир қорга айланиши мумкин, 20-22 октябрда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат 19 октябрда кечаси 2 даража совуқ-3 даража илиқ, кундузи 3-8 даража илиқ, 20 октябрда кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ, 21 октябрда кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 8-13 даража илиқ, 22 октябрда кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.

Аввалроқ 17 октябрь куни Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, бир оз ёмғир ёғиши мумкинлиги тўғрисида хабар берилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: