17:32 | 17.10.22

                       

Тошкентда учта машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди — видео

Ҳодиса юк машинасининг тормоз тизимидаги носозлик оқибатида юзага келган

Тошкент шаҳри Миробод тумани Фарғона йўли кўчасида 17 октябрь куни учта машина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда шаҳар
Йўл ҳаракати хавсизлиги бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, 31 ёшли фуқаро бошқарувида бўлган тиркамали МАN русумли юк машинасининг тормоз тизимидаги носозлик туфайли светофорнинг қизил чироғида ҳаракатни тўхтатишни имкони бўлмаган.

Шунингдек, шу йўналишда тўхтаб турган МАN русумли йўловчи ташиш автобусининг орқа чап қисмига бориб урилган. Оқибатда юк машинасининг кабина қисми тиркамадан ажралиб кетиб, тўхташ ишорасида турган Nexia-3 машинасига бориб урилган.

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида ҳечким жабрланмаган ва тан жароҳати олмаган.

Аввалроқ Навоийда трактор тиркамасига урилган Cobalt ҳайдовчиси воқеа жойида ҳалок бўлганди. Шунингдек, ЙТҲга учраган «Уммон» аъзоси Зоҳид реанимация экани, Тошкента тўртта автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлгани, Фарғонадаги ЙТҲда икки киши ҳалок бўлгани тўғрисида хабар берилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: