11:43 | 18.10.22

                       

Қашқадарёда иссиқхонасида каннабис етиштирган аёл ушланди

У аслида помидор кўчати экканини, унинг гиёҳванд ўсимликлигини билмаганини айтган

Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида иссиқхонасида каннабис етиштирган аёл аниқланди. Бу ҳақда «Замон» информацион дастурида маълум қилинди.

Кадр: YouTube

Қайд этилишича, туманнинг Дурсун қишлоғида ўтказилган назорат тадбирида иссиқхонада 19 туб гиёҳвандлик ўсимлиги парваришланаётгани аниқланган. Шунингдек, каннабиснинг 350 грамм қуритилган барглари холислар иштирокида расмийлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 270-модда (тақиқланган экинларни етиштириш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

«Бозордан помидор деб олгандим. Далага энди кўчат қилиб чиқармоқчи эдим, помидорларим қуриб қолди, уларга эса ҳеч нарса қилмади, дарахт бўлса керак деб ўйладим. Билмасдан экканман», — дейди аёл.

Аввалроқ Самарқандда 26 ёшли фуқаро томорқасида 2160 туп каннабис етиштираётгани, Бухорода 61 ёшли фуқаро уйида каннабис етиштиргани ҳақида хабар берилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: