13:19 | 18.10.22

                       

Пентагон Украинага ёрдам кўрсатиш бўйича фавқулодда қарор қабул қилди

Вашингтон Киевга қўшимча ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини етказиб беради

Вашингтон Украина президенти Владимир Зеленскийнинг Киевдаги портлашлар фонида юборган мурожаатидан кейин мамлакатда қўшимча ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини ажратишга қарор қилди. Бу ҳақда АҚШ Мудофаа вазирлигига таяниб, «Ura.ru» хабар берди.

Фото: EurAsian Times

Пентагон вакилининг аниқлик киритишича, АҚШ ҳозирда Украинага ҳаво ҳужумидан мудофаа борасида 1,4 мингта Stinger етказиб берган. Шунингдек, у Украина кейинги бир неча ҳафта ичида биринчи NASAMS зенит ракета комплексларини олишига ваъда берган.

Нашрнинг ёзишича, Украина ҳудудида саккиз кундан буён ҳаво тревогаси янграмоқда, Россия томони фуқаролик инфратузилмаларига ракета зарбаларини бермоқда. Украина президенти офиси раҳбари Андрей Ермак АҚШдан кўпроқ ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари ва қуроллар беришни сўраган.

Аввалроқ АҚШ Украинага ҳарбий ёрдам сифатида 725 миллион доллар ажратиши, Украина мудофаа вазири Германияни мамлакатга қурол етказиб беришни блоклашда айблагани, Бельгия Украинага қурол сотиб олиш учун яна 500 миллион eвро бериши маълум қилинганди.

Маълумот учун, Россия томонидан ҳарбий операция бошланганидан бери АҚШ томонидан Украинага кўрсатилган ҳарбий ёрдамнинг умумий ҳажми 17,5 миллиард доллардан ошмоқда. АҚШ мудофаа вазири Ллойд Остин аввалроқ кўрстилган ёрдам 16,8 миллиард долларга етганини маълум қилганди. АҚШ мудофаа вазири Жанет Еллен 11 октябрь куни Вашингтон яқин ҳафталарда Киевга 4,5 миллиард доллар миқдорида молиявий ёрдам кўрсатишни режалаштираётганини айтганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: