23:47 | 18.10.22

                       

Россияда ҳарбий ҳолат жорий қилиниши мумкин

19 октябрь куни Хавфсизлик кенгашининг навбатдаги йиғилиши ўтказилади

Кремль Дмитрий Медведев нутқи билан, 19 октябрь куни Хавфсизлик кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтишини эълон қилди. Meduza’га кўра, йиғилиш якунида мамлакатда ҳарбий ҳолат жорий қилиниши мумкин.

Кремль матбуот хизмати хабар беришича, миграция билан боғлиқ масалалар Хавфсизлик кенгашининг 19 октябрь куни бўлиб ўтадиган йиғилишида муҳокама қилинади. Йиғилишни Путин видеоконференция орқали ўтказади. У ерда Хавфсизлик кенгаши раҳбари ўринбосари Дмитрий Медведев ҳам нутқ сўзлаши таъкидланган.

Шунингдек, маҳаллий нашрлар Федерация Хавфсизлик Кенгаши йиғилишининг кун тартиби миграция масалалари билан боғланишини даъво қилмоқда.

Президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков Хавфсизлик кенгашининг йиғилиши 19 октябрь куни бўлиб ўтишини тасдиқлаган. «Бундай учрашувлар олдиндан режалаштирилади. Албатта, миграция сиёсати йиғлиш кун тартибида бор, фақат келишилган масалалар муҳокама қилинади», — деб келтирилади Кремль вакилининг сўзларида.

Эслатиб ўтамиз, аввал ҳам Россияда ҳарбий ҳолат жорий этилиши мумкинлиги хабар қилингандиди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: