11:02 | 19.10.22

                       

Бухородаги хонадонларнинг бирида газ портлади

Ҳодиса оқибатида 8 ёшли бола ҳалок бўлган

Бухоро вилоятининг Қоракўл туманидаги хонадонларнинг бирида газ чақнаши содир бўлди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби «Bugun.uz»га маълум қилди.

Қайд этилишича, 16 октябрь куни соат 08:55 да Қоракўл тумани Қуйи хўжалар қишлоғида яшовчи Н.Р.нинг уйида газ чақнаши содир бўлган.

Оқибатда вояга етмаган 8 ёшли Ж.С. олган тан жароҳатлари билан шифохонада вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Олмалиқдаги корхоналардан бирида портлаш содир бўлгани, Андижондаги касалхонада юз берган портлашда қирғизистонлик фуқаро ҳалок бўлгани, Фарғонадаги хонадонда газ чақнаши кузатилгани тўғрисида хабар берилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: