12:05 | 19.10.22

                       

Россиядан Ўзбекистонга авиачипталар нархи кескин тушиб кетди

Мамлакат Туроператорлар ассоцияцияси бунинг сабабини очиқлади

Россиядан постсовет давлатларига авиачипталар нархи сентябрь охиридан бери 4-10 баробарга арзонлашди. Бу ҳақда Россия Туроператорлар ассоциацияси хабар берди.

Қайд этилишича, 2022 йилнинг сентябрь охирида Ўзбекистонга парвозлар нархи 11,7 миллион сўмни ташкил этган. Бу Россияда қисман сафарбарлик бошлангани билан боғлиқ.

Бугунги кунда чипталар нархи арзонлашган ва ҳозирда юксиз 3,2 миллион сўмни, юк билан эса 4,3 миллион сўмни ташкил этмоқда. Бунда Россиянинг аксарият вилоятларида сафарбарлик ишлари якунлагани сабаб бўлмоқда. Бундан ташқари, Россиядан кетишни истаганлар буни амалга ошириб бўлган ва ҳозирда чипталарга бўлган талаблар кескин тушиб кетган.

Аввалроқ Москва мэри Сергей Собянин қисман сафарбарлик бўйича чақирув якунланини маълум қилганди. «Сафарбарлик жараёнида яшаш жойи ва корхоналарга юборилган чақирув қоғозлари ўз кучини йўқотади», — деганди мэр.

Шунингдек, Кремль Россияда сафарбарликнинг «иккинчи тўлқини» бошланганини рад этган, Путин cафарбарлик тахминан икки ҳафтада тугашини маълум қилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: