13:30 | 19.10.22

                       

Самарқандда Spark ва Nexia тўқнашиши оқибатида ҳайдовчи ҳамда уч кунлик чақалоқ ҳалок бўлди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган

Самарқанднинг Жомбой туманида юз берган ЙТҲда ҳайдовчи ва уч кунлик чақалоқ вафот этди. Бу ҳақда STV вилоят ИИБ берган хабарга таяниб хабар берди.

Фото: STV

Маълум қилинишича, воқеа 18 октябрь куни Ширинкент—Ғазира автомобиль йўлининг 10-километрида юз берган. Н.Н. бошқарувидаги Spark йўлнинг қарама-қарши қисмига ўтиб кетиши оқибатида Nexia билан тўқнашган.

Оқибатда Spark ҳайдовчиси ҳамда Nexia’да бўлган, туғруқхонадан олиб келинаётган уч кунлик чақалоқ ҳалок бўлган.

Фото: STV

Ҳолат юзасидан Жомбой вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми (транспорт воситалари ҳаракати қоидаларини бузиш одамлар ўлимига сабаб бўлиши) билан жиноят иши қўзғатилган, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Навоийда трактор тиркамасига урилган Cobalt ҳайдовчиси воқеа жойида ҳалок бўлганди. Шунингдек, ЙТҲга учраган «Уммон» аъзоси Зоҳид реанимация экани, Тошкента тўртта автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлгани, Фарғонадаги ЙТҲда икки киши ҳалок бўлгани тўғрисида хабар берилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: