17:16 | 19.10.22

                       

Тошкентдаги мактабда қизлар ўртасида оммавий жанжал юзага келди

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси муносабат билдирди

Ижтимоий тармоқларда бир нечта мактаб ўқувчилари ўзаро жанжаллашаётгани ҳақида тарқалган хабарлар юзасидан Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси расмий муносабат билдирди.

Кадр: Telegram

Қайд этилишича, мазкур ҳолат 2019 йилнинг 25 апрель куни Яшнобод туманидаги мактаблардан бирида содир бўлган.

Ҳолат юзасидан ички ишлар органлари ходимлари, мактаб маъмурияти ва маҳалла фаоллари иштирокида вояга етмаган қизлар ва уларнинг ота-оналари билан профилактик суҳбат ўтказилган. Жанжалда иштирок этган вояга етмаганларнинг ота-оналари Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддаси билан маъмурий жавобгарликка тортилган.

Ҳозирда ижтимоий тармоқларда яна тарқалаётган мазкур видео аслида 2020 йилнинг февраль ойида тарқалган ва Тошкент шаҳар ИИББнинг расмий саҳифаларида муқаддам бу жанжал ҳақида маълумот берилганди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрининг 5-сонли мактаб ўқувчи қизлари ўртасида келишмовчилик юзага келгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Қашқадарёда 3 та мактабнинг юқори синф қизлари жанжаллашгани хабар қилинганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: