17:37 | 19.10.22

                       

Путин Украинанинг Россия таркибига қўшилган ҳудудларида ҳарбий ҳолат эълон қилди

Шунингдек, вилоят раҳбарларига ҳам хавфсизликни таъминлаш бўйича қўшимча ваколатлар берилган

Россия президенти Владимир Путин Украинанинг аннекция қилинган ҳудудлари — тан олинмаган ДХР ва ЛХР, ҳамда Запарожье ва Херсон виилоятларининг Россия назорати остидаги ҳудудларида ҳарбий ҳолат жорий қилиш тўғрисидаги фармонни имзолади. Бу ҳақда Meduza нашри хабар берди.

Фото: AP Photo

Давлат раҳбари Россия Федерацияси Хавфсизлик Кенгаши йиғилишида видеоалоқа орқали сўзга чиқиб, бу ҳудудларда ҳарбий ҳолат «Россияга қўшилишдан» олдин ҳам амалда бўлганини тушунтирди. «Энди биз ушбу режимни Россия қонунчилиги доирасида расмийлаштиришимиз керак. Шунинг учун мен Россия Федерациясининг ушбу тўртта субъектида ҳарбий ҳолат жорий этиш тўғрисидаги фармонни имзоладим», — деди Путин. Бугун фармон Федерация Кенгашига тасдиқлаш учун юборилади.

Президент, шунингдек, Россия вилоятлари раҳбарларига хавфсизликни таъминлаш бўйича қўшимча ваколатлар берилишини маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россияда 19 октябрь куни ўтиши режалаштирилган Хавфсизлик кенгаши йиғилишида Россияда ҳарбий ҳолат жорий қилиниши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: