11:06 | 20.10.22

                       

Тошкентдаги дўконларнинг бирида ёнғин чиқди — видео

Воқеа жойига ўт ўчирувчилар жалб этилган

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Тошкент шаҳридаги дўконларнинг бирида содир бўлган ёнғин юзасидан маълумот берди.

Кадр: Telegram

Қайд этилишича, 20 октябрь куни соат 09:42 да Юнусобод тумани Амир Темур шох кўчасида жойлашган дўконлардан бирида ёнғин бўлаётгани тўғрисида Тошкент шаҳар фавқулодда вазиятлар бошқармасига хабар келиб тушган. Воқеа жойига 3 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 09:45 да етиб бориб, ёнғин соат 09:50 да қуршаб олинган ва 09:52 да ўчирилган.

Ёнғин оқибатида фуқаролар тан жароҳати олмаган ва ҳалок бўлиш ҳолатлари қайд этилмаган.

Аввалроқ Тошкент вилоятида бир-бирига туташ икки уйда ёнғин чиққани, Жиззахдаги пахта қабул қилиш пунктида ёнғин содир бўлгани, Қашқадарёда бир-бирига туташ икки уйда ёнғин чиққани, Тошкент вилоятида янги қурилаётган бинода ёнғин юз бергани тўғрисида хабар берилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: