16:05 | 20.10.22

                       

Бухорода аёл ўқотар қуролдан яраланди

Унинг иккала оёқ болдир суяклари майдаланиб кетган

Бухоро вилояти Олот туманида аёл ўқотар қурол бехосдан отилиб кетиши оқибатида жароҳатланди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, 2022 йилнинг 19 октябрь куни тахминан соат 09:30 ларда Олот тумани «Давлатбой» маҳалласида яшовчи фуқаро турмуш ўртоғи билан Бухоро шаҳрига бориш мақсадида қўшниси бошқарувида бўлган Nexia-3’нинг орқа ўриндиғига ўтираётган вақтида автомашина эгаси томонидан орқа ўриндиқда қолдирилган ўз номига расмийлаштирилган «ТОЗ-20» русумли 20 калибрли 2 нилли ўқотар ов қуроли, қуролни сақлаш ва олиб юриш қоидаларига риоя қилинмагани сабали ўз-ўзидан отилиб кетиб, аёл иккала оёқларининг болдир суяклари очиқ майдаланиб синишига сабаб бўлган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 249-моддаси (қуролни ва унинг ўқ-дориларини сақлаш, олиб юриш, ташиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилаётгани маълум қилинган.

«Шу ўринда, фуқаролардан ов қуролларини Ўзбекистон Республикасининг «Қурол тўғрисидаги қонунчилик такомиллаштирилиши ҳамда айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун ҳамда бошқа норматив ҳужжатлар, шунингдек тасдиқланган йўриқнома талаблари асосида тегишли тартибда рўйхатдан ўтказиб, сақлаш ва олиб юриш бўйича белгиланган қоидаларга қатъий амал қилишларини сўраб қоламиз», дейилади хабарда.

Аввалроқ Бухорода тадбиркорни ўқотар қурол ёрдамида ўлдириш билан қўрқитиб, 70 минг доллар пулини ўзлаштирмоқчи бўлган жиноий гуруҳ ушлангани, Тошкент вилоятида ўқотар қуролни ноқонуний сақлаб келган шахсга жиноят иши қўзғатилгани ва Бухорода 63 йиллик ўқотар қуролни ноқонуний шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилгани хабар қилинганди. Шунингдек, Тошкентда Malibu ўқотар қурол билан тўхтатилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: