18:04 | 20.10.22

                       

Буюк Британия бош вазири истеъфога чиққанини эълон қилди

Лиз Трасс Консерватив партиянинг янги раҳбари сайланмагунча ўз лавозимида қолишини маълум қилган

Буюк Британия бош вазири Лиз Трасс истеъфога чиққанини эълон қилди. Бу ҳақда «Мeduza» хабар берди.

Қайд этилишича, Борис Жонсоннинг ўрнини эгаллаган Трасс бу лавозимда атиги олти ҳафта ишлаган. Лиз Трасс Консерватив партиянинг янги раҳбари сайланмагунча ўз лавозимида қолишини маълум қилган.

«Консерватив партиянинг янги раҳбари ва бош вазир учун сайловлар келаси ҳафта бўлиб ўтади», — деган Лиз Трасс.

Шунингдек, ўрнига расман бошқа вазир тайинлангунига қадар Трасс Буюк Британия бош вазири вазифасини бажарувчи сифатида ишлаши маълум қилинди.

Маълумотларга қараганда, Лиз Трасс мамлакат тарихидаги энг омадсиз бош вазир деб топилган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: