19:22 | 20.10.22

                       

Шавкат Мирзиёев Туркманистонга жўнаб кетди

Президент Ашхобод шаҳрида «Тошкент» боғининг очилиш маросимида қатнашади

Шавкат Мирзиёев Сердар Бердимуҳамедовнинг таклифига биноан 20 октябрь куни расмий ташриф билан Туркманистонга жўнаб кетди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Қайд этилишича, бўлажак олий даражадаги музокаралар чоғида стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш ва кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилади. Саммит якунида устувор йшналишлар бўйича ўндан зиёд ҳужжат имзоланиши режалаштирилган.

Фото: Президент матбуот хизмати

Шунингдек, Ашхобод шаҳрида «Тошкент» боғининг очилиши, «Хоразм – Тошовуз» чегараолди савдо маркази қурилишининг бошланиши ҳам ташрифнинг муҳим воқеалари бўлади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: