8:15 | 21.10.22

                       

ЕИ Россияга дрон сотгани учун Эронга янги санкциялар қўллади

НАТО бош котиби ҳукуматдан савдони давом эттирмасликни сўради

Европа Иттифоқи Россияга дрон сотгани учун Эронга янги санкциялар қўллади. Бу ҳақда Euronews хабар берди.

Қайд этилишича, Европа Иттифоқи Эрон армиясининг уч нафар юқори мартабали зобитига, шунингдек, камикадзе дронларни Россияга етказиб бергани учун учувчисиз қурилма ишлаб чиқарувчи Shohid корхонасига санкциялар жорий қилди.

Европа Иттифоқига кўра, учувчисиз қурилмалар Россия кучлари томонидан Украинанинг фуқаролик инфратузилмасига ҳужум қилишда ишлатилади. Москва ва Теҳрон дронлар етказиб берилиши ҳақидаги маълумотларни бир неча бор рад этган.

Шунингдек, Эрон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Набила Масралли ҳам бу хабарларни расман рад этган. Унинг сўзларига кўра, Европа Иттифоқи тезда ҳаракат қилиши кераклиги тўғрисида кенг тарқалган (ЕИ доирасида) сиёсий келишув мавжуд эди. Эндиликда Эрон ўзининг барча далилларини тўплаганидан сўнг ЕИга қарши тезкор, аниқ ва қатъий позиция билдириш ишларини давом эттирмоқда.

НАТО ҳам Эроннинг учувчисиз дронларни етказиб беришда иштирок этишига шубҳасиз ишонади. Шундан келиб чиқиб, НАТО Бош котиби Енс Столтенберг Эрон ҳукуматига мурожаат қилди ва мамлакатни учувчисиз қурилмалар ҳам, ракеталар ҳам бермасликка чақирди.

Столтенбергга кўра, ҳар қандай қурилма етказиб бериш ҳам БМТ Хавфсизлик Кенгаши резолюцияларини очиқдан-очиқ бузилишига йўл қўяди.

Аввалроқ Эронда олти баррелли пулемётга эга реактив дрон намойиш қилинганди. Шунингдек, Эрон АҚШнинг учувчисиз кемасини олиб қочишга урингани маълум бўлган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: