10:48 | 21.10.22

                       

Тошкентнинг айрим ҳудудларида газ таъминоти вақтинча тўхтатилди

Хусусан, 8 та корхона ва 1 та новвойхонада газ бўлмайди

Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманидаги айрим ҳудудларда газ таъминоти вақтинча тўхтатилди. Бу ҳақда «Ҳудудгаз Пойтахт» газ таъминоти филиали матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, туманнинг Тикланиш кўчасида жойлашган газ қувурини ҳаракатдаги газ қувурига улаш ишлари олиб борилиши режалаштирилган. Шу сабабли 21-октябрь куни соат 10:00 дан соат 17:00 га қадар Тикланиш 9-10-11 тор кўчаларидаги 96 та ҳовли хонадонда газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилди.

Шунингдек, Яшнобод тумани Маҳзуна кўчасида жойлашган 16 та ҳовлида ҳамда 9 та улгуржи ташкилотда газ таъминоти соат 17:00 га қадар тўхтатилди. Шундан:

  • ишлаб чиқариш корхоналар — 8 та;
  • новвойхона — 1 та.

«Ҳудудгаз Пойтахт» газ таъминоти филиали таъмирлаш ишлари туфайли етказилаётган ноқулайликлар учун табиий газ истеъмолчилардан узр сўрайди.

Аввалроқ Тошкентдаги 5 мингта хонадонда газ таъминоти вақтинча тўхтатилгани тўғрисида хабар берилганди. Шунингдек, Сурхондарёда ва Бухородаги хонадонларда газ портлаганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: