11:46 | 21.10.22

                       

Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасида Стратегик шерикликни чуқурлаштириш декларацияси имзоланди

Шунингдек, икки давлат раҳбарлари 2022-2024 йилларга мўлжалланган Амалий ҳаракатлар режасини имзолаган

Шавкат Мирзиёев ва Сердар Бердимуҳамедов Стратегик шерикликни чуқурлаштириш тўғрисидаги декларацияни имзолади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Бундан ташқари, икки мамлакат ҳукуматлари, вазирлик ва идоралари даражасида кўп қиррали Ўзбекистон—Туркманистон ҳамкорлигини кенгайтиришга қаратилган қатор ҳужжатлар, шу жумладан:

  • Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасида сиёсий мулоқот, парламентлараро, савдо-иқтисодий ҳамкорлик, маданий-гуманитар алмашинувни фаоллаштириш бўйича 2022-2024 йилларга мўлжалланган Амалий ҳаракатлар режаси;
  • Икки томонлама ташқи иқтисодий муносабатларни янада ривожлантириш тўғрисида битим;
  • Ўзбекистон ва Туркманистон ҳудудларида савдо уйлари фаолиятини тартибга солиш тўғрисида битим;
  • Илмий-техник ҳамкорлик тўғрисида битим;
  • Қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича Амалий чора-тадбирлар режаси;
  • Дори воситалари ва тиббиёт буюмларини рўйхатга олиш тўғрисида битим имзоланган.
Фото: Президент матбуот хизмати

Шунингдек, электр энерегетикаси, божхона иши, ветеринария ва чорвачилик, кинематография ва бошқа йўналишлар юзасидан келишувларга эришилган.

Фото: Президент матбуот хизмати

Аввалроқ Шавкат Мирзиёев Туркманистон президенти билан тор ва кенгайтирилган доирада музокаралар ўтказгани тўғрисида хабар берилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: