16:34 | 21.10.22

                       

Саудия Арабистони спиртли ичимликларни сотишга рухсат бериши мумкин

Ушбу қарор мамлакатда алкоголь истеъмол қилиш тақиқланган пайтда қабул қилинган

Саудия Арабистони ўз аэропортларининг duty free ҳудудларида алкоголли ичимликлар савдосига рухсат беришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Arabian bussines сайтида хабар берилди.

Маълум қилинишича, ушбу режа халқаро транзит йўловчилар учун чекланган миқдордаги спиртли ичимликларни ва фақат бир нечта белгиланган аэропортларда сотилишини ўз ичига олади. Ушбу режада қатъий талаблар бажарилиши керак ва спиртли ичимликларни сотиш фақат олдиндан белгиланган йўналишларда саёҳат қилувчи йўловчилар учун мавжуд бўлади.

«Якуний қарор қабул қилинмади, бироқ асосий манфаатдор томонлар билан маслаҳатлашув жараёни давом этмоқда», — дейилади хабарда.

Маълумот учун, ушбу қарор Саудия Арабистонида спиртли ичимликларни истеъмол қилиш ёки сотиш ҳозирда тақиқланган пайтда қабул қилинган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: