7:42 | 22.10.22

                       

Сирдарёдаги ҳарбий қисм омборида кучли портлаш содир бўлди — видео

Мудофаа вазирлиги ҳолат бўйича расмий маълумот берди

«Ўзгидромет» мутахассиси Эркин Абдулаҳатов маҳаллий вақт билан соат 04:52 да Сирдарё вилоятидаги ҳарбий қисмда портлаш рўй бергани ҳақида ёзганди. Мудофаа вазирлиги ҳолат юзасидан расмий маълумот берди.

Кадр: Telegram

Маълум қилинишича, 22-октабр куни соат 04:55 да Сирдарё вилояти Малик аҳоли пунктидаги Мудофаа вазирлиги омборида якка тартибда портлаш содир бўлган, талафот кўрганлар ва жабрланганлар йўқ. Ҳозирда суриштурув ишлари олиб борилмоқда.

Эркин Абдулаҳатовга кўра, Сирдарё вилоятининг Сирдарё туманида истиқомат қилувчи аҳоли кучли гумбурлаш, осмоннинг қизғиш рангга кириши гувоҳи бўлган.

Портлаш юқоридаги камерага олинган объектдан 5 км узоқликда рўй берган. Чунки чақнашдан сўнг акустик тўлқин 15 секунд ўтиб объектга етиб келган. Бу портлаш ва объект ўртасидаги масофа 5 км эканини англатади. Ҳавода товушнинг тарқалиш тезлиги секундига 335 метрга тенг.

Таъкидланишича, Сирдарё туманида аҳоли яшаш объектлари, савдо-шохобчалари, магазин ва бошқа ижтимоий объект дераза ойналари акустик тўлқиндан синган.

Аввалроқ Бухорода газ портлаши оқибатида саккиз ёшли бола вафот этгани юзасидан қўшимча маълумот берилган, Чирчиқдаги корхонада юз берган портлаш юзасидан жиноят иши қўзғатилган эди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: