11:06 | 22.10.22

                       

Сирдарёдаги ҳарбий қисм омборида содир бўлган кучли портлаш бўйича қўшимча маълумот берилди

Жабрланганларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган

Сирдарё туманидаги Мудофаа вазирлигига қарашли омборда якка тартибда портлаш содир бўлиши оқибатида ҳудудга яқин жойлашган бир нечта аҳоли хонадонлари ва дўконларнинг ойналари синган, биноларнинг айрим енгил конструкцияларига ҳам зарар етган. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, ҳодиса оқибатида халок бўлганлар йўқ. Жабрланганларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилди.

Шунингдек, айни вақтда вилоят сектор раҳбарлари ва бошқа мутасадди ташкилотлар мутахассислари жалб қилинган ҳолда ҳарбий қисм атрофида жойлашган маҳаллалар қамраб олиниб, фуқаролар, тадбиркорлик субъектлари, корхона, муассаса ва ташкилотларга етказилган зарарни аниқлаш ҳамда уларни қисқа муддатларда бартараф этиш юзасидан зарур чоралар кўрилаётгани қўшимча қилинди.

Аввалроқ Бухорода газ портлаши оқибатида саккиз ёшли бола вафот этгани юзасидан қўшимча маълумот берилган, Чирчиқдаги корхонада юз берган портлаш юзасидан жиноят иши қўзғатилган эди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: